Сирдарёда кластер ишчилари велосипедларда халқаро йўлни тўсиб қўйди. Бу ҳолат акс этган видеотасвир ижтимоий тармоқларда тарқалди:
Воқеа бугун эрталаб бўлган. Йўлни тўсганлар “Индорама“ ишчилари бўлган. Буни Сардоба туман ҳокимлиги ҳам тасдиқлади.
Сувчи-деҳқонлар иш ҳақи камлигидан норози бўлиб, иш ташлаш эълон қилишганини айтган.
“1,5 млн сўм ойлик берарди, етмаяпти ўзи, шуни ҳам камайтирмоқчи бўляпти“, - деган ишчилардан бири.






