Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам кучли шамол кузатилди. Шамолнинг пойтахтга келтирган айрим талофатлари акс этган фото ва видео тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Хусусан, Тошкент шаҳар Содиқ Азимов кўчаси бўйлаб кетаётган Malibu автомашинасига кучли шамол туфайли дарахт қулаб тушди.

Маълум бўлишича, воқеа гувоҳлари ҳайдовчи қизни машинадан чиқариб олган. Машинага жиддий зарар етган.

Ҳайдовчи жароҳат олгани айтилмоқда.
Шу билан биргаликда, Тошкентнинг туманларидан биридан қаттиқ шамол сабаб болалар батути вайрон бўлган:
Пойтахтдаги Навоий кўчасида ҳам Спарк автомобили устига катта ҳажмли дарахт қулаган.
Жазирамада салқин солувчи, қуёшдан пана қилувчи дарахтлар ҳам баъзан кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин.
Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади






