АсосийDunyo

Жанг тўхтатилади: Исроил ва Фаластин сулҳ битими тўғрисида келишиб олди

'Жанг тўхтатилади: Исроил ва Фаластин сулҳ битими тўғрисида келишиб олди'ning rasmi

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху хавфсизлик масалалари бўйича ҳукумат йиғилишини чақирди, унинг иштирокчилари жангларни тўхтатишга қарор қилишди. Бу ҳақда rbc.ru хабар бермоқда

Исроил хавфсизлик кабинети аъзолари 20 май, пайшанба куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш учун овоз беришди, деб ёзган The Jerusalem Post.

Фаластиннинг исломий Хамас ташкилоти вакили Reuters агентлигига Ғазода "ўзаро ва бир вақтнинг ўзида" сулҳ жума куни кечқурун Москва вақти билан соат 02: 00да келишини тасдиқлаган.

Мамлакат томонлар ўртасида воситачилик қилган Миср хавфсизлик манбаси, The Jerusalem Post газетасига сулҳ тафсилотлари ҳали ишлаб чиқилмаганлигини айтади.

Нашрнинг таъкидлашича, Исроил вазирлари, Бош вазир Беньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазиридан ташқари, хавфсизлик кабинети йиғилишига келаётган сулҳ тўғрисида хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан Aл-Жазира ва Би-би-сидан билиб олишган.

    Бошқа янгиликлар