АсосийДУНË

Венецияда намойиш этилган ўзбек маҳаллаларига бағишланган кўргазма иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди – Саида Мирзиёева (фото)

Кеча Венеция архитектура биенналесининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Масс-м...

'Венецияда намойиш этилган ўзбек маҳаллаларига бағишланган кўргазма иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди – Саида Мирзиёева (фото)'ning rasmi

Кеча Венеция архитектура биенналесининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева маълум қилди.

" – Унда илк бор бевосита иштирок этаётган мамлакатимиз  «Биргаликда қандай яшаймиз?» саволига ўзига хос жавобини намойиш қилди. Маҳалла тарихи ва унинг трансформациясига бағишланган ушбу павильон кўргазма қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Жумладан, ЮНЕСКО Бош директори - юртимизнинг чинакам дўсти, барча ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган ва биз самимий ҳурмат қиладиган инсон Одри Aзуленинг ташрифидан жуда мамнун бўлдик.  

Бу каби норасмий учрашувлар ташкилотларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, деб умид қиламан. Кўп масалаларда, муаммоларнинг ечимини топишда қарашларимиз уйғунлиги, фикрларимиз бир жойдан чиқиши ҳам бунга хизмат қилади", – дейди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар