1

Ўзбек киноусталари Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди

МАДАНИЯТ 21.05.2021, 15:14
Теглар: Киноматография
Ўзбек киноусталари Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди

Тожикистонда ўтаётган Ўзбекистон киноси кунлари иштирокчилари Душанбе шаҳридаги Тожикистон Миллий музейига ташриф буюришди.

Мазкур музей нафақат Тожикистон, балки Марказий Осиё халқларининг ўтмишини ўзида акс эттирувчи масканлардан бири саналади. Бу ерда 2011 йилда ташкил топган музейнинг умумий майдони 24 минг квадрат метрни ташкил қилади. 22 та экспозицияда минглаб ноёб экспонатлар сақланади. Музейда Тожикистон ҳудудидан топилган қадимги нодир буюмлар, қўлёзмалар, тангалар, қурол-аслаҳалар, уй-рўзғор буюмлари, амалий ва тасвирий санъат намуналари ўрин олган.

Буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан бугунги Масчоҳ тумани ҳудудида шоҳ байтлар битиб қолдирилган тош киноижодкорларда қизиқиш уйғотди. Бу тошдаги битиклар Бобурнинг оғир дамларида, саргардонлик пайтида битилган.

Музейда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” китоб-альбомларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Мазкур китоб-альбомлар Ўзбекистонда яратилган ва турли сабабларга кўра, дунёнинг турли ҳудудларига бориб қолган осори атиқалар ҳақида ҳикоя қилади.

– Бу альбомларимиз бугунги кунда Марказий Осиё ҳудудида яшаётган барча халқларнинг муштарак қадриятлари, турмуш тарзи, маданияти ва урф одатлари ҳақида ҳикоя қилади, – деди мазкур лойиҳа муаллифи Ф.Абдухолиқов. – Биз келгусида Тожикистон Миллий музейи билан ҳамкорликда ана шундай лойиҳаларни амалга оширишга умид қиламиз.

Музей директорининг ўринбосари Зафаршо Иброҳимзода меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорликка ҳар доим тайёр эканини маълум қилди.

Шарҳлар

Кинематография агентлигида туркиялик киноусталар билан учрашув бўлиб ўтди (фото)

28.06.2021, 17:39

Бугун Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигида Туркиялик бир гуруҳ киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.  Туркиянинг кино ишлаб чиқарувчи “Altınkesıt”  масъулияти чекланган жамияти продюсери Мустафа Гюнеш, мазкур...
Кинематография агентлиги Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси ўтказилди

28.05.2021, 17:46

Бугун Кинематография агентлиги Ўзбекистон кино санъати музейида Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаеванинг хотира кечаси  ўтказилди.  Яйра Абдуллаева 1930 йилда 14 августда Тошкентда таваллуд топган. 1950...
“Қуёш лаззати” фильми Тошкентда суратга олинмоқда

25.05.2021, 18:02

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Солнце на вкус” (“Қуёш лаззати”) ко-продукция фильми суратга олинмоқда. Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги суратга...
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

14.05.2021, 14:19

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК томонидан Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади.Мазкур фильм шоирнинг ҳаёти ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1