1

Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозорида дўкон эгалари чиқариб юборилдими? Ҳокимлик изоҳ берди

ЖАМИЯТ 21.05.2021, 15:45
Теглар: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозорида дўкон эгалари чиқариб юборилдими? Ҳокимлик изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозори маъмурияти томонидан тадбикорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни дўкон эгаларини бозор ҳудудидан мажбуран чиқариб юбориш ҳолатлари акс этган видеолавҳа тарқалди. 

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумот берди:

Аниқланишича, хабарга илова қилинган видеодаги ҳолат кеча, 20 май куни “Уч қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖ ҳудудида юзага келган.

Вазият тез фурсатда Тошкент тумани ҳокими ва туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи назоратига олинди.

Шунингдек, шу куннинг иккинчи ярмида ушбу савдо комплексида фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар Тошкент тумани ҳокимлигига келиб, вазият бўйича қонуний ечим топишда туман ҳокимидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди.

Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов тадбиркорларнинг важларини тинглади ва бир ҳафта муддатда масъул идора вакилларини жалб этган ҳолда ҳолатга аниқлик киритиб, вазият борасида жойига чиққан ҳолда тадбиркорлар ва жамият маъмурияти иштирокида бир тўхтамга келишни маълум қилди.

Ушбу ҳолат якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

Шарҳлар

Оҳангаронда аёллар мажбурий меҳнатга жалб қилиндими? Расмий маълумот берилди

26.07.2021, 19:26

Ижтимоий тармоқда “ОҲАНГАРОН ТУМАНИ ҲОКИМИ А-373 ТРАССАСИДА ЯЛПИ ҲАШАР ЎТКАЗМОҚДА” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси расмий муносабат...
Нурафшонда портлаган уй тавсилотлари эълон қилинди

27.04.2021, 18:02

Аввалроқ, Нурафшон шаҳрида, “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати...
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

19.02.2021, 16:14

Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. Ушбу лавозимга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1