1

“Ўзбек киноси кунлари” Ҳисорда давом этяпти

МАДАНИЯТ 21.05.2021, 19:57
“Ўзбек киноси кунлари” Ҳисорда давом этяпти

Тожикистон Республикасида 2021 йилнинг 19-22 май кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган  “Ўзбек киноси кунлари” давом этмоқда.

20 май куни ўзбекистонлик кино усталари Тожикистоннинг Ҳисор  шаҳрига ташриф буюришди. Шаҳар маданият саройида ўтказилган учрашув чоғида Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, “Тожикфильм” давлат муассасаси раҳбари Маҳмасаид Шоҳиён, Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Хайрулла Саъдиев, Ҳисор шаҳар раисининг ўринбосари Бунафша Йўлдошзода ва  бошқалар сўзга чиқиб, кино халқлар ва давлатлар ўртасидаги мустаҳкам кўприк эканлиги, ўзбек киноси кунларининг халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни тиклашдаги аҳамияти хусусида сўз юритишди.  

–Ҳар икки мамлакат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли азалий алоқаларимиз қайта тикланди, бу  кино соҳасидги ҳамкорлик ривожида ҳам муҳим ўрин тутади, - деди Ф.Абдухолиқов. – Бугун биз ҳисорлик мухлислар билан учрашув чоғида томошабинлар юзида, кўзида соғинч ва интилишни ҳис қилдик. Умид қиламизки, бу учрашувимиз охиргиси эмас. Биз ўзбек киносининг сара дурдоналари билан тожикистонлик киномухлисларни хушнуд қилишда давом этамиз.

Шундан сўнг Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек халқининг ҳаёти, хусусан тошкентлик Зулфия Зокирова ва фарзандларининг қаҳрамонона матонати  ҳақида ҳикоя қилувчи “Илҳақ” фильми томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди.  

–Фильм томошаблинларга манзур бўлганидан жуда мамнунман, - деди режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов. – Залнинг томошаби билан тўлгани ва улар намойиш сўнгига қадар зални тарк этмагани мени жуда хурсанд қилди. Айрим мухзлислар фильмни кўзда ёш билан томоша қилишганини айтмоқда. Агар сиз яратган фильм миллати ёки ватанидан қатъи назар ҳар қандай мухлис қалбига йўл топа олса, менимча бу режисёрнинг катта бахти.

–“Илҳақ” нафақат ўзбек, балки тожик халқининг ҳам матонат мадҳияси бўлибди, – дейди томошабилардан бири, ҳисорлик Наргиза Қосимова. – Чунки, қанча-қанча тожик оналари бу уруш туфайли ўз фарзандларидан айрилди. Қанча тожик аёлари бир умр урушда шаҳид кетган ёрига садоқат билан яшаб ўтди. Менимча бу фильмни бугунги ёшларимизнинг барчаси  кўриши, ибрат олиши керак.

Шу куни ўзбекистонлик меҳмонлар Ҳисор шаҳрининг диққатга сазовор масканлари, тарихий обидалари билан танишдилар. Хусусан, бир пайтлар Бобур Мирзонинг ҳам қадами теккан кўҳна Ҳисор қалъасига саёҳат киноижодкорларга манзур бўлди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1