АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, иссиқ ҳаво бўлади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 22 майда кундуз куни Ўзбекистон...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 22 майда кундуз куни Ўзбекистонда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-34° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қиқсқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 18-23° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

 

    Бошқа янгиликлар