1

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони 98 минг нафардан ошди — ССВ

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 10:48
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони 98 минг нафардан ошди — ССВ

2021 йил 21 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98164 (+308) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Андижон вилоятида,

2 нафари Бухоро вилоятида,

4 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

38 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

11 нафари Фарғона вилоятида,

3 нафари Хоразм вилоятида,

49 нафари Тошкент вилоятида,

172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

 Андижон вилоятида 35 нафар,

Бухоро вилоятида 4 нафар,

Жиззах вилоятида 6 нафар,

Қашқадарё вилоятида 3 нафар,

Навоий вилоятида 4 нафар,

Наманган вилоятида 2 нафар,

Самарқанд вилоятида 20 нафар,

Сурхондарё вилоятида 2 нафар,

Фарғона вилоятида 8 нафар,

Хоразм вилоятида 9 нафар,

Тошкент вилоятида 42 нафар,

Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93633 (+294) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 680 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3851 нафар бемор даволанмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1