1

Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга ошириш қўллаб-қувватланмоқда

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 11:03
Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга ошириш қўллаб-қувватланмоқда

21-22 май кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Қишлоқ хўжалигида инклюзив сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглик тўғрисида хабардорликни ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда “Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида мамлакат агросаноат мажмуаси вакиллари учун иккинчи семинар-тренингни ташкил этди. Иштирокчиларнинг гендер омили ва “ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” тамойилини ҳисобга олган ҳолда қарорларни шакллантириш ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича салоҳиятини ошириш семинарнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Ўзбекистон 2019 йилда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги қонунни қабул қилган эди. Ўз навбатида, ушбу қонун иқтисодиётнинг ҳар бир соҳасида, шу жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида гендер масалаларини ҳисобга олувчи стратегия ва тадбирлар режасини ишлаб чиқишни талаб қилади. Ўзбекистонда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 32 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади ҳамда соҳа ишчи кучлариининг камида 27 фоизининг бандлигини таъминлайди. Аҳолининг деярли ярми қишлоқларда яшайди, бу эса қишлоқ аёлларининг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтиришни долзарб масалага айлантиради. ФАО Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва мамлакат агросаноат мажмуаси билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотларга ижтимоий заиф гуруҳлар, айниқса, қишлоқ аёлларининг манфаатлари ҳамда эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар ва ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришда ёрдам беради.

Лойиҳа Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси иштирокида амалга оширилади. Семинар иштирокчилари қишлоқ хўжалигида гендер ёндашувларининг асослари, гендер масалаларига оид Ўзбекистон миллий қонунчилиги, Ўзбекистон аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда хотин-қизларнинг роли ва бошқа мавзулар билан танишдилар.

Таъкидлаш жозики, бугунги кунда хотин-қизлар иқтисодиётнинг турли тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Республикамизда хотин-қизларни хар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база яратилиб, бугунги кунгача 2 та қонун ва бир қатор қарорлар қабул қилинган.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича 46 сессиясидаги сўзлаган нутқида ҳам гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан ошириш масалалари алоҳида эътироф этилди.

 

ФАОнинг “Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа идораларда ишлайдиган 250 дан ортиқ аёллар ва эркаклар гендер тенглиги тушунчалари ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқлиги, Барқарор ривожланиш мақсадлари ва “ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” тамойилини яхшироқ ўрганиш бўйича тренинглардан ўтишлари кутилмоқда. Шунингдек, лойиҳа доирасида услубий қўлланмалар, тармоқ стратегияси ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

Семинар иштирокчилари бугунги кундаги энг муҳим маълумотлар ва тарқатма материаллари билан таъминланди. Семинарни профессор ва малакали ҳалқаро мақомдаги тренерлар олиб бордилар.

Дастлаб Гендер тенглиги тушунчаси, Гендер тенглиги бўйича ҳалқаро ва миллий сиёсатнинг асосий йўналишлари ва Қишлоқ хўжалигида гендер ёндошувининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, “Хотин-қизларни ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикасининг Қонунлари ҳамда қонуности норматив хужжатлар тўғрисида, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги давлат сиёсати, ваколатли органлар ва ташкилотларнинг вазифалари ҳамда бугунги кунда давлатда гендер тенгликни таъминлашга доир тизим тўғрисида маълумот берилади.

Семинар тренинг иштирокчилари муҳим маълумотларга эга бўлиш баробарида, ўз фаолияти давомида ўрганган тажрибалардан фойдаланиш кўникмаларига ҳам эга бўлишди.

Хусусан, Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшма раиси Адиба Ахмеджанова республикада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда хотин-қизларнинг иштироки, соҳадаги хотин-қизларни жамиятда ўрнини кучайтириш, Қишлоқ хўжалигида гендер тенгсизликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар хусусида иштирокчиларга кенг қамровли тушунчалар берди.

Икки кунлик семинар-теринг сўннгида Гендер тенглиги тўғрисидаги билим ва кўникмаларни, қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида жорий қилиш бўйича иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазаларни ўрганилди ва хулосалалар берилди. Иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1