Наманган давлат университети ўқитувчисида COVID-19 касаллиги аниқланди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёнлари 2021-йил 22-майдан 6-июнга қадар масофавий шаклда ташкил этилиши белгиланган.
“Университетда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари Зоом видеоалоқа дастури орқали белгиланган дарс жадвали асосида ўтилади”, — дейилади университет ахборот хизмати хабарида.
Aйни вақтда бемор шифокорлар назорати остига олинган.