АсосийJamiyat

Қашқадарёда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди

'Қашқадарёда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилди. Вилоят ССБ ҳолатга изоҳ берди'ning rasmi

Куни кеча Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Хабар.уз.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида хўжалик бекаси сифатида фаолият юритаётган З.А. қўл остида ишловчи ходимлари О.Б.нинг навбатчилик вақти тугаганидан сўнг, М.А. ва М.А.ни эса иш вақтида ўзларига юкланган вазифаларни бажартирмасдан, уларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаган.

Давлат меҳнат инспекцияси қарорига асосан З.А.га нисбатан республика Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддасига кўра маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ва амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари миқдорида жарима жазоси тайинлаш белгиланди.

Қайд этилишича, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари (2021 йил 30 март кунидаги №13 ва 4 майдаги №18-сонли йиғилиш баёнларига асосан) мажбурий меҳнатга жалб этмаслик бўйича огоҳлантирилган ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар