АсосийЖАМИЯТ

Халқаро “Гуллар фeстивали”нинг биринчи куни: Гуллар автопаради ва ёрқин кўргазмалар. (Фотожамланма)

Жорий йилнинг 23—31 май кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган    халқаро “Гулл...

'Халқаро “Гуллар фeстивали”нинг биринчи куни: Гуллар автопаради ва ёрқин кўргазмалар. (Фотожамланма)'ning rasmi

Жорий йилнинг 23—31 май кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган    халқаро “Гуллар фeстивали”нинг биринчи куни ёрқин даражада давом этмоқда. Бугун 23 май куни соат 10:00да Наманган халқаро аэропорти олдида турфа хил гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ автомашиналар карвони шаҳар маркази томон йўл олди.

Фестивал доирасидаги ҳафта мобайнида меҳмонларни ажойиб ва бетакрор тадбирлар кутиб турганини ташкилотчилар маьлум қилишди. Гуллар автопаради ва кўргазмалари, гул етиштириш ва ландшафт дизайни бўйича мастер-класслар, фольклор ансамбллари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, миллий ҳунармадчилик ва халқ амалий санъати асарлари намойиши шулар жумласидан.

Фестиваль якунида тадбирда фаол иштирок этган гулчилар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан тақдирланиши ҳам кўзда тутилган.

Бугун тинчлик майдонида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳоким Шавкатжон Абдураззақов очиб берди.

Бошқа янгиликлар