Ижтимоий тармоқларда Ургут деҳқон бозорида ёнғин содир бўлганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати дастлабки маълумотларни тақдим этди. Маълум бўлишича, 24 май куни соат 23:05 лар атрофида, Ургут деҳқон бозорига яқин ҳудуддаги савдо дўконларида ёнғин юзага келган.
Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВБ ва ИИБ ходимлари чиқиб, ёнғин соат 00:30 ларда тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилади.





