Дунёда коронавирусдан ўлганларнинг ҳақиқий сони олти дан саккиз миллион кишигача бўлиши мумкин, деган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг ёрдамчиси Самира Aсма. Бу ҳақда lenta.ru ёзмоқда.
Aсма пандемия ривожланиб бораётганини ва олти дан саккиз миллионгача бўлган ўлим сонини "ишончли, аммо эскирган ҳолда" деб аташ мумкинлигини таъкидламоқда. ЖССТнинг расмий маълумотларига кўра, 2020 йил 30 январдан 31 декабрига қадар коронавирусдан 1813188 ўлим қайд этилган. Aммо, ҳатто дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги бир йил ичида вирусдан ўлганларнинг умумий сони камида уч миллионни ташкил этди. Таъкидланишича, кўпинча коронавирус ўлимнинг бевосита сабабига айланмаган, балки унга таъсир қилган.
Aввалроқ ЖССТ COVID-19 нинг таъсири вабо ва чечак таъсирига ўхшамаслигини айтиб, олимлар вируснинг организмга ва сурункали касалликларнинг кучайишига таъсирини ўрганишда давом этишаётганини айтганди.






