2021 йил 24-май соат 00:15 да Муқимий ва Бунёдкорнинг чорраҳасида 1989 йилда туғилган Шоҳрух Ш., "Epica" автомашинасини (давлат рақами 01 Э 302 НБ) маст ҳолда бошқарган ва бошқарувни йўқотиб аянчли ЙТҲга учраган.
Ҳодиса ҳақида расмий маълумот тақдим этган Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмтаи хабарига кўра, воқеа жойидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспортни бошқаришга рухсат берувчи бошқа ҳужжатлар топилмаган, ҳозирда уларнинг мавжудлиги аниқланмоқда.

Бахтсиз ҳодиса натижасида автомобиль ҳайдовчиси, шунингдек унинг йўловчилари - 1990 йилда туғилган Сардор Н. ва 1988 йилда туғилган Санжар Р. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси терговга қадар текширув ўтказмоқда.






