АсосийДУНË

Қозоғистон Президенти Aриповга энг юқори давлат мукофотини топширди

Қозоғистон Президенти Кассим-Жомарт Токаев Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aриповга иккинчи...

'Қозоғистон Президенти Aриповга энг юқори давлат мукофотини топширди'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Кассим-Жомарт Токаев Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aриповга иккинчи даражали "Дўстик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади, деб хабар беради Podrobno.uz мухбири.

"Дўстлик" ордени Қозоғистоннинг энг юқори давлат мукофоти бўлиб, чет эл давлатлари фуқароларига икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Маълум қилинишича, айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бормоқда, уларнинг асосий платформаси савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек саноат кооперацияси ва транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликдир.

Пандемиянинг жаҳон савдосига таъсир кўрсатган салбий оқибатларига қарамай, 2021 йил январ-апрел ойларида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 27,1 фоизга ўсиб, 1,2 миллиард долларни ташкил этган.

Aйни пайтда Нур-Султон, Олмаота ва Тошкент ўртасида ҳаво қатнови тикланган. Яқин келажакда Оқтов ва Урганч ўртасида рейс очилади.

Бундан ташқари, 10 апрел куни Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Жибек йўли" назорат-ўтказиш пункти (Гишт-Куприк) ҳудудида икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари Халқаро савдо маркази қурилиш майдончасига капсула қўйишди. Ушбу марказ йирик савдо-логистика майдонига айланишга мўлжалланган бўлиб, у ерда Қозоғистон ва Ўзбекистондан товарларнинг кенг ассортименти тўпланади.

"Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикаси икки қардош халқлар ўртасида ривожланган муносабатларнинг юқори даражасига тўғри келади ва Бош вазир Aбдулла Aриповнинг юқори мукофот билан тақдирланиши Қозоғистон раҳбарияти томонидан ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кенг кўламини ривожлантиришга эришилган хизматларнинг эътироф этилганига ҳурматдир», - дея таъкидлади Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

    Бошқа янгиликлар