1

Тошкент вилоятида 70 туп гиёҳванд ўсимликларни етиштираётган ва гиёҳванд моддасини сақлаган фуқаролар аниқланди

ЖАМИЯТ 24.05.2021, 17:02
Тошкент вилоятида 70 туп гиёҳванд ўсимликларни етиштираётган ва гиёҳванд моддасини сақлаган фуқаролар аниқланди

Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. 

«Жангабай» маҳалласида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро С.Шнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ҳовлисида елим идишларга экилган ҳолдаги 23 туп, томорқасида 12 туп жами 35 туп «канабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб етиштираётганлиги ҳамда уйининг ётоқхонасида вазни 21,4 гр «марихуана» гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Шга нисбатан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Райҳон кўчасида яшовчи, 1977 й.т. фуқаро Қ.Анинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйида вазни 280 грамм «марихуана» гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган.

Ҳолат юзасидан, Қ.Ага нисбатан Янгийўл шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1