АсосийДУНË

2021 йил Туркия туризмида хавфсизлик йили бўлади, чунки...

Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастурини йўлга қўйган дунёдаги илк давлатлардан бири бўлга...

'2021 йил Туркия туризмида хавфсизлик йили бўлади, чунки...'ning rasmi

Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастурини йўлга қўйган дунёдаги илк давлатлардан бири бўлган Туркия 2021 йилги ёз мавсумига ҳам юқори даражада ҳозирлик кўрмоқда. 2020 йилнинг июнь ойида бошланган аэропортларидан транспорт воситаларига, турар жой муассасаларидан овқатланиш жойларигача бўлган сайёҳларга хизмат кўрсатган барча нуқталарнинг глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги стандартларига мос келишини белгилаб берадиган хавфсиз туризм сертификати, 2-йили бошланар экан, хозиргача жами 9 минг 800 дан ортиқ объект ва транспорт воситаларига берилди. Туркия 2021 йилдан бошлаб мазкур сертификатни 30 ва ундан кўп ўринли барча тунаш муассасалари учун мажбурий қилди. Шунингдек, Туркия миллий эмлаш дастури доирасида туризм ходимларига устуворлик бериб, юқори хавфсизлик стандартлари билан 2021 йилнинг ёзига тайёр ҳолга келди.

21-23 май кунлари Анталияда бўлиб ўтган Туркиядаги хорижий миссия элчилари иштирокида ўтказилган тадбирда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой 2021 йил ёзги мавсумга тайёргарлик ҳақида муҳим маълумотлар берди. 

 "Туркия 2020 йилнинг июнь ойида дунёда хавфсиз туризм сертификатини жорий қилган илк давлатлардан бири бўлди. 2020 йилда ўлкамизга 16 миллилон сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг хавфсизлиги ва соғлиги биз учун ортда қолган йилдаги энг аҳамиятли масала эди.  Амалга оширилган хавфсиз, таъсирли ва тартибли дастур ва чора-тадбирлар ёрдамида сертификат дастуримиз ҳам ўз соҳасида дунёнинг энг муваффақиятли ишлари орасидан ўрин эгаллади, натижада мавсумни жуда яхши ўтказдик. Аввало, тунаш муассасаларимизнинг 30 ва ундан кўп ўринлилари учун сертификат дастурини мажбурий этиб белгиладик, кейинроқ эса сертификат олган тадбиркорларимиз буни давом эттира олишлари  учун дастур доирасидаги назоратни кучайтирдик. Миллий эмлаш дастуримиз доирасида бугунги кунга қадар Туркия фуқароларига 27 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Туризм соҳаси ходимларимиз учун биринчи ўринга қўйган эмлаш дастури июнь ойида янада жадаллашиб бораверади", дея таъкидлади Вазир Эрсой.

2021 йил Туркия туризмида хавфсизлик йили бўлади

Шунингдек, вазир Эрсой ўз сўзида "Ўтган йили хавфсиз туризмда етакчи рол ўйнадик. 2021 йил эса эмлаш дастури билан янада хавфсизроқ йил бўлади. Жорий йилда мамлакатимизнинг барча бурчакларида сони 10.000 дан ошадиган Халқаро сертификатли туризм муассасаларимиз билан 2021 йилги ёз мавсумига тайёрмиз", - дея қўшимча қилди. 

Элчилар чора-тадбирларни жойида синаб кўрдилар

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТТРА) элчилари Анталияда ташкил этилган "Хавфсиз туризм тадбири" да меҳмон бўлдилар. Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой тадбирда сўзга чиқиб, Туркия томонидан хавфсиз туризмда кўрилаётган барча чора-тадбирларни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлат вакилларига ҳам айнан ўргатишни мақсад қилганликларини таъкидлади.

Туркия Ҳақида

Ўрта ер денгизида жойлашган ва машҳур Босфор томонидан ажратиб туриладиган Осиё ва Европа қитъаларини боғловчи Туркия 2019 йилда 50 миллиондан ортиқ сайёҳни кутиб олган ноёб жойдир. Ҳар доим маданий ҳамкорлик маркази бўлиб келган, турли иқлимларга эга мамлакат асрлар давомида цивилизацияларнинг хилма-хиллигини акс эттирувчи тарихи, табиати ва меҳмондўстлиги билан бугун ўз меҳмонларини руҳлантиради. Маданиятлар кесишган нуқтада жойлашган Туркия анъанавий ва замонавийликни ўзида жамлаган санъат ва модасига эга бўлиб, юқори динамикли харид ва ўйин-кулги марказлари билан ҳам бутун дунёдан меҳмонларни жалб қилиб келмоқда.

Туркия ҳақида қўшимча маълумот олиш учун, https://www.goturkiye.com / манзилга ташриф буюриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар