2021 йил 24 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98849 (+192) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-5 нафари Андижон вилоятида,
-1 нафари Бухоро вилоятида,
-1 нафари Жиззах вилоятида,
-7 нафари Қашқадарё вилоятида,
-2 нафари Навоий вилоятида,
-24 нафари Самарқанд вилоятида,
-6 нафари Сирдарё вилоятида,
-3 нафари Сурхондарё вилоятида,
-3 нафари Фарғона вилоятида,
-3 нафари Хоразм вилоятида,
-26 нафари Тошкент вилоятида,
-107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 682 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3782 нафар бемор даволанмоқда.