АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати 30 кунга чекланади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг забар беришича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 30...

'Тошкентнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати 30 кунга чекланади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг забар беришича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 30 кун мобайнида қуйидаги йўл қисмларида транспорт ҳаракатланиши чекланади:

1)  КХАЙдан Аҳмад Дониш кўчасига тушиш йўли (мўлжал: Тахтапул масжиди);

2)  Аҳмад Дониш кўчасидан КХАЙга чиқиш йўли;

3)  Аҳмад Дониш кўчаси —  Sultan ресторанидан КХАЙга чиқиш йўлигача;

4)  Аҳмад Дониш кўчаси —“Юнусобод” универсами яқинидаги чорраҳадан Аҳмад Дониш кўчасига чиқиш йўлигача.

"Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар