1

Азиз Абдуҳакимов 3 та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди

ЖАМИЯТ 25.05.2021, 20:57
Азиз Абдуҳакимов 3 та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди

Тошкент беш ташаббус ҳаракати давомидаги очиқ мулоқот давомида иштирокчилардан бири Бош вазир ўринбосарига юзланиб, тарихий йўналиш билан бир қаторда экотуризмни ҳам ривожлантириш таклифини берди. Бу мамлакатга қўшимча маблағларни жалб қилиш имконини беради. Жараён ҳақида «Халқ сўзи» хабар берди.

– Яна бир таклифим бор, – деди иштирокчи йигит. – Сайёҳлар Самарқанддан Бухорогача бўлган йўлда саккизта туманни босиб ўтишади. У ерда сиз агротуризмни ривожлантиришингиз мумкин. Масалан, сайёҳларни узум йиғиш жараёнларида қатнашишга юборса бўлади. Бундай йўналишлар чет елларда бор, дейди йигит бу Ўзбекистонда ҳам оммалашиб кетишига ишонч билдираркан. Учинчи таклиф, ушбу йўналишга қизиққан хорижий олимларни жалб қилиш имконини берадиган илмий туризмни ривожлантириш ҳақида бўлди.

Бунга жавобан, Туризм ва спорт вазири таклиф муаллифидан «Агар биз сизни вазирликка ишга таклиф қилсак, рози бўласизми?», деб сўради ва таклифлар учун унга миннатдорлик билдирди. Азиз Абдуҳакимов бу истиқболли йўналишлар экани ва берилган таклифларни юз фоиз қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1