2021 йил 25 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99064 (+215) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 46 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 38 нафари Тошкент вилоятида,
- 104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 34 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
- Фарғона вилоятида 2 нафар,
- Тошкент вилоятида 28 нафар,
- Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94683 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда.






