АсосийJamiyat

Навоийлик йигит МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда Энг яхши ёш олим деб эътироф этилди

'Навоийлик  йигит МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда Энг яхши ёш олим деб эътироф этилди'ning rasmi

Хазрат Салимжонов Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши ёш олими-2021" халқаро танловида "Мехатроника” йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритиб олтин кўкрак нишони соҳиби бўлди.

У Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Йил талабаси-2019” кўрик танловининг “Йилнинг энг ихтирочи инноватор талабаси” номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган.  

Ислом Каримов Давлат стипендияси соҳиби.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси соҳиби.

Талабалар Республика фан олимпиадасида "Материаллар қаршилиги" фанидан  иккинчи ўрин ғолиби.

Халқаро ва Республика илмий журналларда 50 дан ортиқ мақолалари чоп этилган.

    Бошқа янгиликлар