АсосийSiyosat

Туркманистон билан қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди

'Туркманистон билан қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди'ning rasmi

Бугун, 26 май куни Aшхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи доирасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди:

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро Қўшма комиссияси тўғрисида Битим;

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Ердан ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш тўғрисидаги Битимга Қўшимча битим.

Ўзбекистон томонидан ҳужжатларни Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов, Туркманистон томонидан эса Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов имзоладилар.  

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона ва адолатли асосда, дўстлик руҳида ва яхши қўшничилик руҳида биргаликда фойдаланиш масалаларида ўсишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар