АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 40 даражагача иссиқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда 40 даражагача иссиқ бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ҳаво қуруқ, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35-37° гача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ БОР.

    Бошқа янгиликлар