АсосийЖАМИЯТ

Миришкорлик пиллакорлар режани биринчилардан бўлиб бажарди

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани пиллакорлари навбатдаги зафарли юришни амалга оширдилар,...

'Миришкорлик пиллакорлар режани биринчилардан бўлиб бажарди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани пиллакорлари навбатдаги зафарли юришни амалга оширдилар, дея хабар бермоқда Миришкор туман ҳокимлиги Aхброт хизмати раҳбари.

Маълум қилинишича, пилла тайёрлаш режа-мажбуриятини туманда биринчи бўлиб адо этган «Aвазчўл», «Aвтономов», «Олтин бошоқ», «Миришкор», «Чандир», «Р. Ғойибов», «С. Муродов» ҳамда бошқа массивлардаги фермер хўжаликлари жамоалари ва оилавий звенолар муносиб ҳисса қўшишди. 

Жорий йилда Миришкор туманидаги 323 нафар касаначи ва 879 нафар звеночи 1145 қути ипак қуртини парваришлаб, хомашё қабул қилиш пунктига режадаги 64 тонна юқори сифатли ипак етказиб берганлар.

Мазкур массивлар пиллакорлари кўзланган ҳосилни қисқа муддатларда саранжомлаб, белгиланган режа-кўрсаткични ошириб адо этишда кўпчиликка ўрнак бўлишди.  

«Сафар ота», «Фам», «Нурбобоев Элбек», «Бурдолик» ва «Зойиршох лидер» каби ўнлаб илғор фермер хўжаликлари ва Отаева Фароғат, Тошева Гулсум, Ражабов Нафас, Усмонова Гулчеҳра, Холмахмедова Кенжамурод, Ражабова Гулби ва Эгамбердиева Дилбар етакчилигидаги илғор звенолар жамоалари ҳар қути пилла уруғидан 70-80 килограммдан ошириб юқори сифатли ҳосил кўтаришга муваффақ бўлдилар.

    Бошқа янгиликлар