1

Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини танишлари орқали олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 27.05.2021, 10:11
Теглар: Фарғона
Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини танишлари орқали олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 21 апрель куни фуқаро Ю.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда Қўқон шаҳрида жойлашган автомактабнинг К.М. исмли ўқитувчиси “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали имтиҳонлардан ўтказиб қўйишини айтиб, 2.200.000 миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, К.М Қўқон шаҳар марказида Ю.Б.дан “ В,С ” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 2.200.000 миқдоридаги пулларни олган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

29.04.2023, 11:56

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1