АсосийDunyo

Тошкентда Миср самолёти қоидага хилоф тарзда шаҳар устидан учиб ўтди. Вазирлик изоҳ берди

'Тошкентда Миср самолёти қоидага хилоф тарзда шаҳар устидан учиб ўтди. Вазирлик изоҳ берди'ning rasmi

Мисрнинг “Fly Egypt” авиакомпанияси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26 май куни Тошкент – Қоҳира йўналиши бўйича FEG 1402 қатновини бажараётган “Fly Egypt” авиакомпаниясининг рўйхат рақами SU TMG бўлган, Boeing-737 русумли ҳаво кемаси экипажи “Тошкент” аэропортидан парвозни амалга ошириш жараёнида нотўғри манёврни амалга оширган.  

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиация ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидалари”га мувофиқ авиаҳодиса текширувини ўтказиш юзасидан комиссия тузилган.  

Комиссия томонидан ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар