Камолиддин Акбаралиев Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. Жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танловида таълим йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
"Билимдон ўқувчимиз мазкур халқаро танловда “Замонавий таълимни ривожлантириш” бўйича илимий иши билан иштирок этди. Илмий ишга киритилган мактаблардаги таълимни ривожлантириш ва соҳага замонавий таълимни татбиқ этиш бўйича ўз фикрлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди",–дейилади вазирлик хабарида.
“Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танловида МДҲ давлатларидан 1000 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди. Улардан 100 нафарга яқин иштирокчиларнинг илмий ишлари танлов учун саралаб олинди. Танловда қатнашган иштирокчиларнинг 50 нафари фан, таълим, сиёсат, биология, кимё, тилшунослик ва бошқа йўналишлар бўйича ғолиб деб топилди. Ушбу танловда юртимиздаги мактаб ўқувчилари учун аниқ ва гуманитар фанлар бўйича IT асосида таълим бериш бўйича тайёрлаган илмий ишим билан иштирок этдим. Мактабларда интернетдан тўғри фойдаланиш, барча дарсларни ахборот технологиялари - планшет, ноутбук орқали ташкил этиш бўйича ташкил этиш таклифи билан чиқдим. Илмий иш ёзиш жараёнида 10 га яқин мамлакатлар, Россия, Буюк Британия, Голландия, АҚШ, Саудия Арабистони каби давлатлар таълим соҳаси билан яқиндан танишдим. Ривожланган давлатларда таълим жараёнида ахборот технологияларидан кўп фойдаланиш каби методлар мени ўзига жалб этди. Ўқувчиларга дарслар замонавий технологиялар ва интернет программалари орқали ўтилиши, ёшларни олий таълимга кириши учун эмас, уларни ҳаётга тайёрлаб таълим берилиши манзур бўлди. Юртимиздаги Президент мактаби ўқувчилари билан суҳбатлашганимда, уларнинг ҳам асосий мақсади олий таълим муассасасига кириш эмас, ўз мутахассислиги бўйича яхши кадр бўлиб етишиш эканлигини билдирди. Бу мақсад Голландия таълими билан бир хил экани менга манзур бўлди",–дейди Камолиддин Акбаралиев.
Камолиддин Акбаралиев халқаро танловда юқори натижани қўлга киритиб, кўкрак нишони ва диплом билан тақдирланди. Бу ютуғидан сўнг у яна муваффақиятга эришди. 21-22 май куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида БМТнинг наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган "TASHKENT INTERNATIONAL MODEL UNITED NATIONS" анжуманида ўзининг илмий лойиҳаси билан иштирок этиб, сертификатни қўлга киритди.