АсосийJamiyat

Ўзбекистон 2021 йил 1 октябрга қадар мингта тез тиббий ёрдам махсус автотранспортини харид қилади

'Ўзбекистон 2021 йил 1 октябрга қадар мингта тез тиббий ёрдам махсус автотранспортини харид қилади'ning rasmi

“Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Қарор билан “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан:

  • Халқаро стандартларга жавоб берувчи 7 та Миллий референс лаборатория яратилади;
  • Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган 17 минг 554 нафар ходимнинг малакаси оширилади;
  • 475 та санитария-эпидемиология хазмати муассасалари реконструкция қилинади, капитал таъмирланади ва жиҳозланади;
  • COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун тест ҳажми амалдаги кўрсаткичга нисбатан кўпайтирилиб, 500 мингта тест синовлари ўтказилади;
  • Республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар