“Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган эди.
Қарорга кўра, онкологик касалликлар учун дори воситаларини харид қилиш харажатларига бюджетдан қўшимча 60 миллиард сўм ажратилмоқда (ажратилган маблағлар миқдори 2 бараварга оширилмоқда).
Маблағлар миқдорининг 61,2 миллиард сўмдан 120 миллиард сўмгача оширилиши ҳисобига ўсмаларга қарши ишлатиладиган дори воситаларининг таъминот даражаси амалдаги 50 фоиздан 95-100 фоизгача етказилади.






