Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 28 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди жуда илиқ ва қуруқ ҳаво тасири остида бўлади. Республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39° гача кўтарилади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 36-38° гача исийди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.






