Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги президентлик сайловларида 95,1 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди.
“INTERFAX.RU”нинг “САНА” маълумотига таяниб берилган хабарига кўра, Асаддан ташқари президентликка Маҳмуд Марий ва Абдулла Абдулла номзоди қўйилганди.
Айтиш жоизки, дастлаб номзодлар миқдори 51 нафар бўлиб, уларнинг орасидан турли талабларга мос тарзда уч номзод ажратиб олинган.
Ўтган ҳафта Суриянинг хориждаги фуқаролари жойлардаги дипломатик ваколатхоналар орқали овоз беришганди.






