АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 95 минг нафардан ошди

'Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар  95 минг нафардан ошди'ning rasmi

2021 йил 27 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99580 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 25 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 48 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Андижон вилоятида 24 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 49 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Хоразм вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95250 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 687 нафарни ташкил қилди.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3643 нафар бемор даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар