27 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 75296 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 38334 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 36962 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 1814126 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1278070 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 536056 нафарни ташкил қилди.
27 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (17990 доза),
- Тошкент шаҳри (8619 доза),
- Хоразм вилояти (7821 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 232185 доза,
- Наманган вилоятида 215205 доза,
- Андижон вилоятида 211656 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






