АсосийJinoyat

Тошкентда скотч учун хомашё олиб келишни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди

'Тошкентда скотч учун хомашё олиб келишни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди'ning rasmi

Чилонзор тумани ички ишлар органларига 38 ёшли Акмаль И. мурожаат қилиб, 2020 йилнинг март ойида унга хориждан скотч ишлаб чиқариш учун хомашё олиб келишни ваъда қилган 36 ёшли Нигматулла С.га нисбатан чора кўришни сўради. Бунинг учун Нигматулла 10.000 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар