АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси маъқулланди

'Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси маъқулланди'ning rasmi

"Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси"  ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида айтилди.

Маълум қилинишича, мамлакатимизда сўнгги йилларда  гендер тенглик бўйича 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди.

Илк маротаба хотин-қизлар сони миллий парламентда  БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.  

Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистон  гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилди ва 5 поғонага юқорига кўтарилди

Хотин-қизлар  сиёсий партиялардаги улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди . Шунингдек улар ахборот-коммуникация, инновация, энергетика, мухандислик соҳаларига ҳам  жалб этилмоқда.

Бошқарув лавозимидаги қамров эса,   27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилди

Эътиборли жиҳати шундаки,  мақулланган мазкур  стратегиядаги йўналишлар БМТнинг 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ  белгиланган.

Бошқа янгиликлар