АсосийЖАМИЯТ

Вакцинация: Ўзбекистонда эмланганлар сони 1млн 800 мингдан ошди

Кеча юртимизда 75 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиг...

'Вакцинация: Ўзбекистонда эмланганлар сони 1млн 800 мингдан ошди'ning rasmi

Кеча юртимизда 75 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

28 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб    75849 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар  26973  нафарни,  

2-босқичда эмланганлар   48876  нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами     1889975  доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар  1305043 нафарни,  

2-босқичда эмланганлар  584932  нафарни ташкил қилди.

28 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти ( 9793  доза),

Наманган шаҳри (8513 доза),

Хоразм вилояти (7974 доза) банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 241978 доза,  

Наманган вилоятида 223718 доза,

Андижон вилоятида 219630 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар