АсосийЖИНОЯТ

Қорақалпоғистонда фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Қораўзак туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бо...

'Қорақалпоғистонда фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Қораўзак туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қораўзак туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.” МЧЖ ходими А.К. фуқаро Б.ни “Қораўзак тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар