1

Қашқадарёда 6 нафар ҳоким ўринбосарлари иш бошлади

ЖАМИЯТ 29.05.2021, 14:20
Қашқадарёда 6 нафар ҳоким ўринбосарлари иш бошлади

Усмонов Улуғбек Мамарасулович - Деҳқонобод тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.

Бугунгача Деҳқонобод туман ҳокимлиги молия бўлими мудири.

Худайқулов Лазиз Эшқуватович - Ғузор тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.

Бугунгача Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.

Назаров Хамза Қувватович - Косон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.

Бугунгача Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Салимов Илҳом Шодмонович - Косон тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.

Бугунгача Косон тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.

Бокулов Жавлон Алишерович - Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.  

Бугунгача “Нефтегазминерал” МЧЖ бошқаруви раиси.

Абдурахмонова Ферузабону Абдурахман қизи - Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1