1

“Халқ юраги” ҳужжатли фильмлари бўйича тақдимот бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 29.05.2021, 19:56
“Халқ юраги” ҳужжатли фильмлари бўйича тақдимот бўлиб ўтди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан ишлаб чиқарилаётган “Халқ юраги” туркум ҳужжатли фильмларини яратиш бўйича навбатдаги тақдимот бўлиб ўтди. Бу хақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур фильмлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Адиблар хиёбонига 2020 йил 20 май куни ташрифи давомида берилган топшириқлар ва ўтказилган мажлис 35-сонли Баёнининг 6,9,10-бандларига мувофиқ Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган 24 нафар шоир-ёзувчилар ҳақида суратга олинмоқда.

Тақдимотда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори Баҳодир Одилов мазкур фильмларни яратиш бўйича олий ўқув юртлари билан меморандум асосида тузилган шартномалар муддати жорий 2021 йилнинг 15 июлига қадар узайтирилганини маълум қилди.

Ижодий гуруҳлар раҳбарлари, режиссёрлар мазкур фильмларни яратиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1