АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлади

'Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 30 майда кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди. Ҳаво ҳарорати 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-42° гача бўлиши сақланиб туради.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайди. Ҳаво ҳарорати 37-39° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар