АсосийJamiyat

Меҳнат вазирлиги Сурхондарёдаги корхона ишчиларига ойлик берилмаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

'Меҳнат вазирлиги Сурхондарёдаги корхона ишчиларига ойлик берилмаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқнинг телеграмм мессенджерида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимларининг 2021 йил апрель ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Меҳнат вазирлиги ушбу хабарларга изоҳ берди. 

Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланишича, “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонасида 1 100 нафар ходим фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларга апрель ойи учун иш ҳаққи тўланмаган.

Тузилган меҳнат шартномасига кўра, корхона ишчиларига ишбай — яъни, бажарган иш ҳажмига асосан иш ҳаққи берилиши белгиланган бўлиб, 2021 йил апрель ойи учун бажарилган иш ҳажми 2021 йилнинг 15 май санасида топширилганлиги сабабли ўз вақтида маош тўлаш кечиккан.

Мазкур ҳолат юзасидан меҳнат инспекцияси корхона раҳбариятига ходимларнинг иш ҳақлари жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар тўлиқ тўлаб берилиши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар