Шавкат Мирзиёев “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” халқаро саммитида иштирок этди

СИЁСАТ 30.05.2021, 17:04
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” халқаро саммитида иштирок этди

30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Икки кунлик форум кун тартибидан иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш, шунингдек, БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва Иқлим бўйича Париж битими қоидаларини бажариш масалалари ўрин олган.

Тадбирда дунёнинг етакчи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари, юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Хусусан, саммитда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Европа Кенгаши Раиси Шарль Мишель
ва Европа Комиссияси Раиси Урсула фон дер Ляйен, Германия Канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Покистон Бош вазири Имрон Хон, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, АҚШ Президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Жон Керри, ХВФ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Яшил ўсиш глобал институти раиси Пан Ги Мун ва ИҲТТ бош котиби Анхель Гуррия қатнашмоқда.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари “яшил” ва барқарор тараққиётга хизмат қиладиган самарали қарорлар қабул қилиш учун бутун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Орол денгизи ҳалокатининг глобал оқибатларини енгиб ўтиш бу борадаги устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Шу муносабат билан Президентимиз яқинда Ўзбекистон ташаббуси билан Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш бўйича қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси тўлиқ қўллаб-қувватлангани учун барча халқаро ҳамкорларга миннатдорлик билдирди. Мазкур йўналишдаги ишларни, шу жумладан махсус ташкил этилган БМТ Траст жамғармаси, Яшил ўсиш глобал институти, “P4G” шериклик платформаси ва бошқа халқаро институтлар доирасида биргаликда фаол давом эттириш таклиф этилди.

Минтақамизда иқлим ўзгаришлари, буғланиш даражасини оширувчи газлар ва атмосфера ифлосланиши муаммолари  таъсирида трансчегаравий дарёлар оқими ва биологик хилма-хиллик қисқараётгани муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Ўзбекистон Париж битими доирасида 2030 йилга қадар парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга содиқ экани таъкидланди.

Шу муносабат билан “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш ва “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистонда яқин ўн йилда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 3 баробардан зиёдга кўпайтириш имконини бериши қайд этилди.

Келгуси йили Ўзбекистонда “Ривожланаётган мамлакатлар учун яшил энергетика” мавзусида халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, “яшил” истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида “яшил иқтисодиёт”ни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббуслари илгари сурилди.

Президентимиз ушбу муҳим соҳада амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон «P4G» шериклигига қўшилиш ҳамда унинг тўлақонли иштирокчисига айланишга тайёр эканини билдирди.

Форум иши давом этмоқда. Унинг якунида “яшил” тикланиш ва барқарор тараққиёт соҳасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича энг муҳим вазифаларни ўзида акс эттирадиган Сеул декларацияси қабул қилинади.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1