Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади. Ҳаво ҳарорати 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 37-39° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.






