2021 йил 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100335 (+211) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 24 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 65 нафари Тошкент вилоятида,
- 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 10 нафар,
- Наманган вилоятида 12 нафар,
- Фарғона вилоятида 8 нафар,
- Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.






