Деҳқонободда бирданига учта машинанинг аварияга учради. Бунга сабаб ҳайдовчи огоҳлантириш сигналларини эътиборсиз қолдирган. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Деҳқонобод туман ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Баҳром Назаровнинг маълум қилишича, ЙТҲ кеча, 29 май куни соат тахминан 15:30-16:00 содир бўлган.
“Nexia ҳайдовчиси Етимқудуқ қишлоғига олиб борувчи йўлга бурилиш учун секинлашган, аммо чапга бурилиш чироқларини ёқмагани учун орқадан келаётган LADA ҳайдовчиси Nexia автомобилига урилган. Зарбдан силжиган Nexia қарама-қарши томондан келаётган Damas’га урилган. Damas Nexia’га урилиб, ағнаган. Бироқ, мазкур ЙТҲ дан ҳеч ким жабрланмаган. ЙТҲ иштирокчилари етказилган моддий зарарни қоплаш борасида келишувга эришган”, — дейди Баҳром Назаров.






