Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, 31 май кунидан бошлаб:
- Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
- Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
- Ёзувчилар;
- Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлар коронавирусга қарши эмланади.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.






