АсосийSiyosat

Қозоғистон Сенати раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

'Қозоғистон Сенати раиси Ўзбекистонга ташриф буюради'ning rasmi

2021 йил 3-4 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейи, “Ҳазрати Имом”, Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, “Қалдирғочбий” мақбараси, Технопаркка ташриф буюриш, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ўтказиш ҳам назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар